Линклар

Ироқдаги зўравонлик қурбонлари сони ошиб бормоқда


Ироқда портлаш ва ҳужумлар сони сўнгги ойлар ичида сезиларли даражада кўпайган.

Ироқда портлаш ва ҳужумлар сони сўнгги ойлар ичида сезиларли даражада кўпайган.

Якшанба куни Ироқдаги турли шаҳарларда элликдан зиёд киши портлаш ва ҳужумлар қурбони бўлди, ўнлаб одам яраланди.

Мазкур ҳужумлар учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Associated Press агентлигининг хабар қилишича, зўравонликнинг янги тўлқини мамлакат мазҳаблараро давомли тўқнашувларга қайтаётганидан далолат бўлиши мумкин.

Сўнгги ойларда Ироқда портлаш ва ҳужумлар сони сезиларли даражада кўпайган. 2013 йилнинг апрел ойида буён мамлакатда икки мингга яқин киши ўлдирилган.

Зўравонликлар тўлқини мазҳаблараро адоват билан боғлиқ бўлиб, сиёсатчиларнинг хавотир аралаш қайд этишларича, бу оловга қўшни Суриядаги фуқаролар уруши мой қуймоқда.
XS
SM
MD
LG