Линклар

logo-print

Туркиялик намойишчиларнинг хайрихоҳлари иш ташламоқчи


Турк полицияси намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш сиздирувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланмоқда.

Турк полицияси намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш сиздирувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланмоқда.

Душанба куни Туркияда касаба уюшмалари Гези боғидаги намойишчиларга бирдамлик изҳори ўлароқ умуммиллий иш ташлаш ўтказмоқчи. Шу йўл билан улар намойишчиларнинг Гези боғидан сиқиб чиқарилишига қарши ўз норозиликларини ифода этишни мақсад қилганлар.

Истанбулнинг Тақсим майдони икки ҳафтадан буён аксилҳукумат намойишлари марказига айланган бўлиб, бу ерда қарийб ҳар куни полиция ва норозилар ўртасида тўқнашувлар бўлиб турибди. Мазкур тўқнашувларда бир неча киши ҳалок бўлгани, юзлаб одам тан жароҳати олгани айтиб келинади.

Истанбулнинг Гези боғида дарахтлар кесилишига қарши бошланган норозилик чиқишлари кейинроқ аксилҳукумат чиқишларига айланиб кетган. Ҳозирда намойишчилар Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон истеъфосини талаб қилмоқдалар.

Якшанба куни Истанбулда минглаб тарафдорлари қаршисида чиқиш қилган Эрдўғон уни диктатор деб атаётган норозиларнинг иддаоларини ҳамда истеъфо тўғрисидаги талабларини рад этди.

Маълумотларга кўра, аксилҳукумат намойишлари кеча Анқарада ҳам давом этган. Пойтахтда ҳам полиция норозиларни тарқатиш учун уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичларни ишга солган.
XS
SM
MD
LG