Линклар

Қўқонда ўзбек-қирғиз чегарасига оид масалалар муҳокама қилинди


Ўзбек-қирғиз чегараси харитаси.

Ўзбек-қирғиз чегараси харитаси.

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарачилари давлат чегарасининг аниқланмаган участкалари бўйича масалаларни муҳокама қилиш учун 15 июн куни Қўқон шаҳрида учрашди.

Бу ҳақда маълум қилган Қирғизистон Давлат чегара хизматига кўра, мазкур учрашувда Ўзбекистонни Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондони Рустам Эминжонов, Қирғизистонни эса Давлат чегара хизмати раиси вазифасини бажарувчи Таалайбек Усубалиев тамсил этган.

Айтилишича, томонлар давлат чегарасининг айрим участкаларини қўриқлаш бўйича биргаликдаги иш натижаларини кўриб чиққанлар.
XS
SM
MD
LG