Линклар

Сурия бўҳрони Катта Саккизлик диққат марказида


Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон ва Россия Президенти Владимир Путин якшанба куни учрашди.

Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон ва Россия Президенти Владимир Путин якшанба куни учрашди.

Душанба куни Шимолий Ирландияда бошланаётган Катта Саккизлик – G8 саммити кун тартиби марказида Сурия можаросининг бўлиши кутилмоқда.

Сурия бўҳрони АҚШ Президенти Барак Обама ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасидаги икки томонлама музокараларнинг асосий нуқтаси бўлиши кутилмоқда.

Қўшма Штатлар ўтган ҳафта Суриядаги исёнчиларга қурол етказиб бериш қарорини эълон қилди. Бунга президент Башар ал-Ассад режими исёнчиларга қарши кимёвий қурол ишлатганига оид иддаолар сабаб бўлди.

Якшанба куни Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон билан учрашган Путин ўз ҳукуматининг Ассад режимига қурол етказиб берайтганини ёқлаб, Россия халқаро қонунлар доирасида ҳаракат қилаётганини баён қилди. Кэмерон ўз навбатида Ассадни ҳокимиятдан четлатиш муҳимлигини урғулади.

Путин Ғарб давлатлари “одам органларини еяётган” исёнчиларга қурол етказиб беришга ошиқаётганини танқид қилди.

Сурия масаласидан ташқари, Катта Саккизлик учрашувида солиқ, савдо ва молиявий шаффофликка оид келишувларнинг имзоланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG