Линклар

Сурия пойтахти Дамашқ яқинидаги ҳарбий аэропорт олдида якшанба куни кечқурун катта портлаш содир бўлди.

Давлат телевидениеси ва фаолларнинг маълум қилишича, Меззе ҳарбий аэропорти олдидаги блок-постда машинага ўрнатилган бомба ҳаракатга келтирилган.

Давлатга қарашли “Al-Ikhbariya” телеканали портлаш нишони Меззе ҳарбий аэропорти бўлган, дея хабар қилди.

Фаолларнинг хабар қилишича, Ассад қуролли кучлари портлашдан кейин аэропортга элтувчи йўлларни тўсиб қўйган. Мухолифат тарафидаги Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ташкилотига кўра, ҳужум оқибатида 10 нафар аскар ҳалок бўлган, яна 10 киши жароҳатланган.

Ҳарбий аэропортда Республика гвардияси, махсус кучлар ва ҳаво разведка кучлари жойлашган.

Мазкур иншоот шунингдек Ассад оиласининг шахсий аэропорти сифатида хизмат қилади. Исён бошланганидан бери ҳарбий аэропорт сунний маҳаллаларини ўққа тутиш мақсадида артиллерия ва ракета ҳужумлари учун плацдарм сифатида ишлатилмоқда.
XS
SM
MD
LG