Линклар

logo-print

Туркияда умуммиллий ишташлаш ўтказилмоқда


Тақсим майдонига туташ Гези боғи икки ҳафтадан бери аксилҳукумат намойишларининг маркази бўлиб қолаётган эди.

Тақсим майдонига туташ Гези боғи икки ҳафтадан бери аксилҳукумат намойишларининг маркази бўлиб қолаётган эди.

Туркиядаги бешта касаба уюшмаси Истанбулнинг Тақсим мадойнида намойишчилар полиция томонидан бостирилишига норозилик ўлароқ, умуммиллий ишташлаш бошлади.

Бир кунлик ишташлаш тадбири Прогрессив касаба уюшмалари конфедерацияси ҳамда давлат хизматчилари, муҳандислар ва архитекторлар, шифокор ва стоматологлар касаба уюшмалари тарафидан уюштирилмоқда.

Касаба уюшмалари тарқатган баёнотда бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдоўғон етакчилигидаги Адолат ва тараққиёт партияси 15 июн куни Гези боғидан намойишчиларни сиқиб чиқариш орқали “бутун миллатга қарши ҳужум бошлади”, дейилади.

Тақсим майдонига туташ Гези боғи икки ҳафтадан бери аксилҳукумат намойишларининг маркази бўлиб қолаётган эди.

Туркиялик адвокатларнинг айтишича, якшанба куни Истанбулда 441 норози ҳибсга олинган, пойтахт Анқарада 56 киши ушланган.
XS
SM
MD
LG