Линклар

Кремл: Путин бриллиантли узукни ўғирламаган


25 минг долларлик Super Bowl узуклари америкача футбол бўйича чемпионат ғолибларига берилади. Расмда “New England Patriots” жамоаси тренери Билл Беличик.

25 минг долларлик Super Bowl узуклари америкача футбол бўйича чемпионат ғолибларига берилади. Расмда “New England Patriots” жамоаси тренери Билл Беличик.

Кремл маъмурияти америкача футбол жамоаси хўжайини, миллаирдер Роберт Крафтнинг бундан саккиз йил аввал Россия Президенти Владимир Путинга бриллиантли узук совға қилмаганига оид сўзларини рад қилмоқда.

“The New York Post” газетаси “New England Patriots” хўжайини Роберт Крафтнинг 2005 йилги учрашув пайтида 25 минг долларлик узукни кўрсатмоқчи бўлганига оид сўзларидан иқтибос келтирди.

Крафтнинг айтишича, у узукни қайтариб олмоқчи бўлиб, қўлини узатган пайтда Путин узукни чўнтагига солиб қўйган. Унга кўра, шу пайт “уч КГБчи келиб, уни ўраб олган ва ташқарига олиб чиқиб кетган”.

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков бу ҳикояни рад этиб, Крафт узукни совға сифатида берганини таъкидлади.

Ҳар йили америкача футбол бўйича чемпионат ғолибларига 70га яқин узук совға қилинади.
XS
SM
MD
LG