Линклар

Чехия Бош вазири Петр Нечас истеъфо берди. Нечаснинг бу қарорига унинг яқин ёрдамчиси коррупция ва одамлар ортидан жосуслик қилганликда айбланаётгани билан боғлиқ жанжал сабаб бўлди.

Ўтган ҳафта Чехия прокуратураси Нечас маъмуриятининг бошлиғи Яна Надёвани парламент вакилларидан пора олганлик ва разведка хизматига одамлар ортидан кузатув ўрнатишни буюрганлик айби билан ҳибсга олди. Махфий хизмат ходимлари, Надёва топшириғига кўра, жумладан, бош вазирнинг хотинини ҳам кузатгани айтилмоқда. Нечас ўтган ойда хотини билан ажрашаётганини эълон қилган эди.

Чехия конституциясига кўра, энди бутун ҳукумат истеъфога чиқиши керак.

Янги ҳукумат тайинланиши учун иқтидордаги коалиция, мухолифат ва президент ўртасида музокаралар узоқ давом этиши башорат қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG