Линклар

logo-print

Алексей Навальний судда кўрсатма бермоқда


Алексей Навальний илгари сурилаётган айбловлар сиёсий мотивларга асосланганини айтиб келади.

Алексей Навальний илгари сурилаётган айбловлар сиёсий мотивларга асосланганини айтиб келади.

Россиялик блоггер ва мухолифатчи Алексей Навальний ўзи устидан олиб борилаётган судда илк бор сўроқ қилинди. Киров шаҳар судида кўрилаётган иш бўийча Навальний давлат маблағини ноқонуний ўзлаштирганликда айбланмоқда.

Душанба кунги суд мажлисида Навальний ўзига нисбатан илгари сурилаётган айбловларни “тутруқсиз” дея рад қилди.

Кремлнинг ашаддий танқидчиси бўлган Навальний 2009 йилда Киров вилояти губернатори Никита Белихнинг маслаҳатчиси лавозимида ишлаган пайтда “Кировлес” ширкатидан умумий қиймати 510 минг АҚШ долларига тенг ёғочни ўзлаштирганликда айбланмоқда.

Губернатор Белих суднинг аввалги мажлисларида кўрсатма бери Навальнийнинг ҳаракатларида қонунбузарликларни кўрмаганини таъкидлаган.

Навальнийнинг ўзи илгари сурилаётган айбловлар сиёсий мотивларга асосланганини айтиб келади.

Россия мухолифатидаги Парнас партияси ўтган шанба куни Навальнийни Москва ҳокими лавозимига номзод қилиб илгари суришини эълон қилди.

Навальний айбдор деб топиладиган бўлса, 8 сентябрга белгиланган сайловда номзод сифатида қатнаша олмайди.
XS
SM
MD
LG