Линклар

Ўзбекистонда пора берганликда айбланаётган TeliaSonera янги президентлик бўлди


Швециянинг TeliaSonera ширкатига янги президент тайинланди. TeliaSonera президенти ва бош ижрочи директори лавозимига шу пайтгача Жанубий Африкадаги Vodacom мобил ширкатига раҳбарли қилиб келган Йохан Деннелинд тайинланди.

Деннелинд Ўзбекистондаги фаолиятида катта миқдорда пора бергани билан боғлиқ жанжаллар ичида қолган ширкат раҳбари сифатида жорий йил 1 сентябридан иш бошлайди. Ҳозирда TeliaSonera президенти вазифасини бажараётган Пер-Арне Блумквист 1 сентябргача фаолиятини давом эттиради.

Катта қисми Швеция ва Финляндия ҳукуматларига қарашли TeliaSonera Ўзбекистон телеком бозорига кириш учун бу мамлакат президентининг қизи Гулнора Каримовага 320 миллион АҚШ доллари миқдорида пора берганига оид иддаолар ортидан компания собиқ президенти Ларс нюберг шу йилнинг бошида истеъфога кетган эди. Ўшандан бери TeliaSonera Бошқарув кенгаши ширкатга янги президент қидириш билан шуғулланиб келди.

Ўтган ойда Швеция жамоатчилик телевидениеси ва Озодлик ўтказган журналистик суриштирув натижасида Гулнора Каримова миллионлаб доллар миқдоридаги пора эвазига TeliaSonera ширкатига Ўзбекистон давлат назорат идораларидан ҳимоя таклиф этгани иддао қилинган ҳужжатларни ошкор қилди.

Ҳозирда Швеция прокуратураси TeliaSonera Гулнора Каримовага пора берганига оид иддаолар юзасидан тергов олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG