Линклар

logo-print
Туркия Бош вазири ўринбосари Булент Аринж тарқалишни истамаётган намойишчиларга қарши ҳарбий кучлар қўлланиши мумкинлигини айтди.

Исломий қарашларда бўлган Бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳукумати қарийб уч ҳафтадан бери давом этаётган намойишларга нисбатан ҳабий куч қўллаши ҳақида илк бор айтмоқда.

Душанба куни Туркиянинг йирик касаба уюшмалари Истанбулнинг Тақсим майдонида намойишчилар полиция томонидан бостирилишга норозилик ўлароқ, бир кунлик умуммиллий ишлашлаш эълон қилишган эди.

Мамлакатнинг Ички ишлар вазири ушбу ишташлашни ноқонуний эканини айтиб, норозилар унинг "ҳуқуқий оқибатларига жавоб бериши"ни таъкидлади.
XS
SM
MD
LG