Линклар

logo-print
Freedom House эълон қилган янги ҳисоботида Марказий Осиё ва Марказий Европанинг авторитар ҳукуматлар бошқаруви остидаги давлатларида демократик қадриятлар аҳволи оғирлашгани ҳақидаги хулосаларни берди.

Ташкилот ҳар йилиб эълон қилиб келадиган "Ўтиш давридаги давлатлар" ҳисоботи лойиҳаси директори Силвана Ҳэбданк-Колачковска: "2012 йилда, умумиятла, Евроосиёдаги авторитар режимлар фуқаровий жамиятни куч билан бостиришда давом этганини кўрдик", деди ҳисоботни тақдим қилар экан.

Бу ҳисоботда Ўзбекистон ва Туркманистон Марказий Осиёнинг инсон ҳуқуқлари аҳволи энг абгор ҳолга солинган давлатлари сифатида қайд этилди.

Озарйбожон, Тожикистон ва Белорус ҳукуматга душман кўрилган фуқаролар ортидан тақибни кучайтиргани, Қозоғистон эса мамлакатдаги ишчилар синфи норозилигини куч билан бостиргани учун танқид қилинди.

Демократик қадриятларга амал қилмаган бу ҳукуматлар зўравон сиёсати билан коррупцияни кучайтиргани, матбуот эркинлигини чеклагани ва сиёсий мухолифатга нисбатан куч қўллагани учун қораланди.
XS
SM
MD
LG