Линклар

logo-print
Россия Давлат Думаси хорижлик бир жинсли оилаларга рус болаларини асраб олишни тақиқловчи қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда тасдиқлади.

Лойиҳада Россиядаги етим болаларнинг хориж давлатларидаги бир жинсли оилалар ёки бир жинсли никоҳга изн берилган давлатларда яшовчи оиласиз шахслар томонидан асраб олинишини тақиқлаш кўзда тутилган.

Ушбу лойиҳанинг сўнгги муҳокамасининг жума кунига белгиланди.

Ўтган ойда Россиянинг Болалар ҳуқуқлари бўйича омбудсмени Францияда бир жинсли никоҳга изн берилиши боис бу давлат фуқаролари томонидан рус болаларининг асраб олиниши жараёнини тўхтатишни сўраган эди.

Икки ҳафта муқаддам президент Владимир Путин парламент тасдиқлаган тақдирда хорижлик бир жинсли оилалар етим рус болаларини беришни тақиқловчи қонунни имзолашга тайёрлигини билдирган.
XS
SM
MD
LG