Линклар

logo-print
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2014 йилги Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари доирасида Тошкентда Қатар терма жамоаси билан беллашди.

Пойтахтдаги "Бунёдкор" стадионида ўтган ўйинда Ўзбекистон 5-1 ҳисобида ғалаба қозонди. Лекин, бу ғалаба Ўзбекистон жамоасига фойда бермади.

Чунки, 18 июн куни Ўзбекистон беллашаётган "А" гуруҳида иккинчи жуфтлик учрашуви ҳам бўлиб ўтди.

Унда Жанубий Корея терма жамоаси Сеулда Эрон терма жамоасига 0-1 ҳисобига ютқазиб берди.

Энди Ўзбекистон терма жамоаси плей оффда "Б" гуруҳида 3 ўринни қўлга киритган жамоа билан ўйнайди. Ўзбекистон жамоаси рақиби 18 июн куни бўлиб ўтадиган Иордания-Уммон ўйинидан кейин маълум бўлади.

Агар Ўзбекистон терма жамоаси плей оффда икки ўйин натижасига кўра ғолиб чиқса, у ҳолда Жанубий Америка саралаш гуруҳида 5-ўринни қўлга киритган жамоа билан ўйин ўтказиш имконига эга бўлади.

Агар, у ўйинда ҳам ғалаба қозонса, у ҳолда Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши мумкин.
XS
SM
MD
LG