Линклар

Бағдод шимолида худкушлар томонидан содир этилган икки портлаш натижасида 31 киши ҳалок бўлди, 50 дан зиёд одам яраланди.

Биринчи портлаш шиалар масжиди яқинидаги блокпост олдида содир бўлган, бир неча дақиқадан сўнг эса масжид ичида иккинчи бомба портлаган. Ҳар иккала портлаш ҳам намоз чоғида содир бўлган.

Портлаш учун масъулиятни ҳеч ким зиммасига олгани йўқ.

Сўнгги пайтларда Ироқда суннийлар ва шиалар ўртасида адоват кучайиб, мамлакатда зўравонлик тўлқини авж олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG