Линклар

logo-print

АҚШ расмийлари афғон толиблари билан бевосита музокара бошламоқчи


Толибоннинг Доҳадаги ваколатхонаси, 2013 йилнинг 18 июни.

Толибоннинг Доҳадаги ваколатхонаси, 2013 йилнинг 18 июни.

Афғон толиблари Қатар пойтахти Доҳада ўзларининг илк ваколатхонасини очдилар ва Афғонистон ҳукумати билан тинчлик музокаралари олиб бориш ниятида эканларини билдирдилар.

Бу ҳақда тарқатилган баёнотда толиблар Афғонистондаги вазиятни сиёсий жиҳатдан тартибга солиш ва қўшни мамлакатлар билан яхши алоқалар ўрнатишга шай эканларини таъкидлаганлар.

АҚШ вакиллари Доҳадаги ваколатхона очилишини мўътадил толибларнинг халқаро терроризмдан узоқлашиш томон қўйилган илк қадами ўлароқ баҳоламоқдалар.

АҚШ расмийлари яқин кунларда афғон толиблари билан Доҳада бевосита мулоқот бошлаш ниятида эканларини ва бу Афғонистондаги 12 йиллик уруш тугашига йўл очажагини айтмоқдалар.

Сешанба куни Кобулда халқаро кучлар томонидан мамлакатдаги хавфсизликни назорат қилиш юзасидан барча ваколатларни Афғонистон расмийларига топшириш бўйича тантанали маросим ўтказилди. Маросимда Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ва НАТО бош котиби Андерс Фог Расмуссен иштирок этди.
XS
SM
MD
LG