Линклар

Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида маҳаллий хавфсизлик хизмати ходимлари худкуш ҳужумга ҳозирлик кўраётган беш кишини ҳибсга олдилар. afghanistan.ru сайтининг ёзишича, қўлга олинганларнинг ҳаммаси Ўзбекистон исломий ҳаракати аъзоларидир.

Уларнинг уч нафари ҳужум ташкилотчиси, қолган иккиси эса худкушлар экани айтилмоқда.

Қўлга олинганлардан портловчи мослама бириктирилмиш икки камзул мусодара қилинган.

Сўроқ чоғида худкушлар Покистоннинг Шимолий Вазиристонда жойлашган жанггарилар лагерида тайёргарликдан ўтганларини эътироф этганлар.

Маълумотларга кўра, ЎИҲ аъзоларининг Қундузда уюштирмоқчи бўлган ҳужуми юзасидан тергов ишлари ҳозир ҳам давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG