Линклар

Россиянинг Нижний Новгород шаҳри полицияси халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик 29 яшар милиция ходимини қўлга олди.

Бу ҳақда хабар қилган “Криминальная хроника” сайтига кўра, қўлга олинган ўзбекистонлик (исм-фамилияси хабарда келтирилмаган) Самарқанд вилояти Ургут туманида участка нозири бўлиб хизмат қилган.

Айтилишича, милиция ходими ўз ҳамкасблари билан 2011 йил сентябрида Ургут туманидаги Ўроқбойжар қишлоғидаги ҳовлилардан бирида 7 туп наша ўсаётганини аниқлаган.

Уй эгасини жавобгарликка тортмаслик эвазига милиционерлар ундан 7 млн сўм пора талаб қилган.

Уй эгаси милиция ходимларига 3 млн сўм берган ва кўп ўтмай ички ишлар ходимлари жиноятни яширганликда айбланиб, улар устидан жиноят иши очилган.

Шундан сўнг милиционер Россияга қочган.

Хабарга кўра, шу кунда уни Ўзбекистонга ўтказиб бериш масаласи кўрилмоқда.
XS
SM
MD
LG