Линклар

Россиянинг “Уральские авиалинии” авиакомпанияси 27 июлдан бошлаб Челябинск – Наманган йўналишида йўловчи таший бошлайди.

Ширкат матбуот хизматидан олинган маълумотга таянилган ҳолда тарқатилган хабарларга кўра, парвозлар ҳафтасига бир марта амалга оширилади.

Челябинскдан Наманганга чиптанинг минимал нархи 220 евро, ортга эса, 230 евро эканлиги, бундан ташқари бошқа йиғимлар алоҳида тўланиши хабар қилинди.

Ўзбекистондан Россияга ва Россиядан Ўзбекистонга қатновчи йўловчиларнинг мутлақ кўпчилиги меҳнат муҳожирларидир.

Уларнинг катта қисми Россияга автомобиль ва темир йўл транспортида боради.
XS
SM
MD
LG