Линклар

Президент Обама АҚШ билан Россия ўртасида ядровий қуролларни яна учдан бир ҳиссага камайтириш тўғрисида таклиф киритажаги хабар қилинди. Бу таклифни Обама бугун Берлинда қилажак нутқида айтиши кутилмоқда.

АҚШ билан Россиянинг Стратегик қуролларни қисқартиришга оид Обаманинг биринчи президентлик даврида эришилган шартномага биноан томонлар ядровий қуролларни 1550 тадан қолдириш мажбуриятини олган.

Агар Обаманинг кутилаётган таклифи қабул қилинса, АҚШ ва Россияда 1000 тадан бироз кўпроқ ядровий қурол қолади.

Обаманинг бугун Берлиндаги Бранденбург дарвозасида туриб нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Роппа роса 50 йил муқаддам худди шу жойда АҚШ президенти Жон Кеннеди нутқ сўзлаган эди.
XS
SM
MD
LG