Линклар

Карзай АҚШ билан хавфсизлик шартномаси юзасидан сўзлашувларни тўхтатди


Президент Хамид Карзайнинг матбуот котиби Аймал Файзига кўра, хавфсизлик бўйича икки томонлама сўзлашувларнинг тўхтатилиши “АҚШ ҳукуматининг Афғонистондаги тинчлик сўзлашувлари бўйича айтганлари билан амаллари бир-бирига зид келаётганига” боғлиқдир. Бу қандай “зиддиятлар” эканлигини Карзай матбуот хизмати очиқламади.

Бу хабар арафасида АҚШ ва толиблар билан “Толибон”нинг Қатарда янги очилган ваколатхонасида сўзлашувлар бошлаш ниятида эканлигини эълон қилган эди.
АҚШ вакиллари Доҳадаги ваколатхона очилишини мўътадил толибларнинг халқаро терроризмдан узоқлашиш томон қўйилган илк қадами ўлароқ баҳоламоқдалар.

АҚШ расмийлари яқин кунларда афғон толиблари билан Доҳада бевосита мулоқот бошлаш ниятида эканларини ва бу Афғонистондаги 12 йиллик уруш тугашига йўл очажагини айтмоқдалар.

Сешанба куни Кобулда халқаро кучлар томонидан мамлакатдаги хавфсизликни назорат қилиш юзасидан барча ваколатларни Афғонистон расмийларига топшириш бўйича тантанали маросим ўтказилди. Маросимда Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ва НАТО бош котиби Андерс Фог Расмуссен иштирок этди.
XS
SM
MD
LG