Линклар

Россиянинг Самара областидаги синов полигонида сақланаётган ўқ-дори портлаши интенсивлашгани хабар қилинди. Бу ҳақда 19 июнь куни вилоят куч ишлатар тизимлардан олинган маълумотга таяниб Новости агентлиги хабар қилди.

Айтилишича, 18 июнь куни бошланган ёнғин қолдиқлари ўқ-дори омборларига туташа бошлаган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, 19 июнь куни ёнғин майдони 3 гектардан 0,3 гектаргача қисқарган.

Сешанба оқшомида қурол-аслаҳа омборида содир бўлган портлашлардан сўнг бу ерда 34 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган, улардан 11 нафари касалхонага ётқизилган.

Снарядлар портлаётган жойга яқин аҳоли пунктларидан қарийб олти минг киши эвакуация қилинган. Ҳозирда полигон ўраб олингани ва у ерга элтувчи барча йўллар ёпилгани айтилмоқда. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар иш олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG