Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:56

Барак Обама: Тақдирларимиз туташдир!


АҚШ Президенти Барак Обама 19 июнь куни Берлин шаҳридаги Бранденбург дарвозаси олдидаги майдонда нутқ сўзлади.

Берлинликларга мурожаат қилар экан, АҚШ раҳбари жумладан бундай деди:

“Биз нафақат Америка ёки Германия фуқароларимиз. Биз, айни пайтда, жаҳон фуқароларидирмиз ҳам. Тақдирларимиз илгари мисли кўрилмаган даражада туташдир. Биз ортиқ глобал миқёсда йўқ бўлиб кетиш хавфи остида яшай олмаймиз. Лекин ядровий қурол мавжуд экан, биз чиндан ҳам хавфсиз эмасмиз”.


Бу фикрни фикрни билдирар экан, Барак Обама стратегик ядровий қуролларни учдан бир ҳиссага камайтириш юзасидан Россия билан сўзлашувлар олиб боришга тайёрлигини билдирди.

Обама АҚШнинг Берлинда, Бранденбург дарвозаси олдидаги майдонда нутқ сўзлаган биринчи президенти эмас. Бундан 50 йил муқаддам, Совуқ уруш даврида бу ерда Жон Кеннеди нутқ ирод этган эди.

Ўшандан бери Европада юз берган ўзгаришларни назарда тутар экан, Барак Обама, жумладан, бундай деди:

“Коррупцияга ботган диктатуралар янги демократиялар учун йўл очиб берди ва ва континент бўйлаб миллионлаб кишилар эркинликнинг тоза ҳавосидан нафас ола бошлади. Бу ерда, Берлинда, бу ерда, Европада қадриятларимиз ғалаба қилганини, очиқлик, тоқатлилик ва эркинлик ғалаба қилди”

Айни пайтда АҚШ раҳбари Европа мамлакатларига ёшлар орасидаги ишсизликнинг жорий юқори даражасини пасайтириш учун иқтисодий сиёсатни ўзгартиришни таклиф қилди. Евро зонасидаги бюджет бўҳрони оқибатида бу ҳудуддаги мамлакатларда ишсизлик ўртача 12% га кўтарилди ва бу рекорд кўрсаткичдир. Греция ва Испанияда ёшлар орасидаги ишсизлик эса, қарийб 50 % дир.

АҚШ президенти, шунингдек, глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга чақирди.

Бранденбург дарвозаси олдидаги майдондаги нутқи арафасида Обама Германия канцлери Ангела Меркель билан Афғонистон ва Суриядаги вазиятни муҳокама қилди.

Оқ Уй вакиллари АҚШ президентининг Берлиндаги нутқини “ҳаракатга даъват”, деб атадилар.
XS
SM
MD
LG