Линклар

Косовонинг Сербия билан алоқа қилиш бўйича вакили Лулзим Печи ушбу лавозимга тайинланганидан икки кун ўтиб истеъфо берди.

Бунга Печининг чоршанба куни берган интервюси сабаб бўлди. Интервюда Печи Косово ва Сербия ўртасидаги муносабатлар фақат Сербия Косово мустақиллигини тан олганидан сўнг нормаллашиши мумкин, дая баён қилди.

Косово Ташқи ишлар вазирлиги Лулзим Печи ўзининг дипломатлик ваколатлари доирасидан чиққанини билдирди.

Косово 2008 йилнинг февралида Сербиядан мустақиллигини эълон қилган. Косово мустақиллигини юзга яқин давлат тан олган.

Сербия эса ҳамон Косово мустақиллигини тан олмай келади.

Бироқ сўнгги йилларда икки тараф Европа Иттифоқига қўшилиш мақсадида муносабатларни яхшилашга уриниб келмоқда.

Алоқа қилиш бўйича вакилнинг вазифаси Сербия ва Косово ҳукуматларининг ўзаро муносабатларни нормаллшатириш тўғрисида қабул қилинган келишувни амалга тадбиқ этишга кўмаклашишдир.

Мазкур келишув Европа Иттифоқи воситачилигида апрел ойида қабул қилинган эди.

Сербиянинг истиқболдаги Европа Иттифоқига аъзолиги масаласи 28 июн куни муҳокама қилинади.
XS
SM
MD
LG