Линклар

logo-print
Сомали пойтахти Могадишо шаҳридаги БМТ идорасига уюштирилган ҳужумда 15 киши ҳалок бўлди.

Расмийларга кўра, идора дарвозаси худкуш бошқарган автомобил портлаши натижасида очилган ва ичкарига қуролланган жангарилар гуруҳи бостириб кирган.

Бир ярим соат давом этган отишмада икки соқчи ва олти фуқаро, жумладан, уч чет эллик ҳалок бўлган.

Ҳужум уюштирган етти нафар жангари отишма давомида йўқ қилинган.

БМТ идорасига уюштирилган ҳужум масъулиятини “Ал-Шабаб” номли исломчи жангари гуруҳ ўз зиммасига олди.

Бан Ки Мун матбуот котиби БМТ раҳбари ҳужумни кескин қоралашини билдирди.
XS
SM
MD
LG