Линклар

Италия суди таниқли дизайнерлар Доменико Долче ва Стефано Габбанани солиқ тўлашдан қочганликда айбдор деб топиб, ҳар бирини бир йил саккиз ойга шартли қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Милан шаҳрида ўтган маҳкамада дизайнерлар бир миллиард еврога тенг даромадни давлатдан яширганлик ва юз миллионлаб евро солиқ тўламаганликда айбдор деб топилди.

Шартли қамоқ жазосидан ташқари Долче ва Габбана Италия давлатига 500 минг евро жарима тўлашлари шарт.

Текширувлар дизайнерлар Dolce&Gabbana брендини 2004 йилда Люксембургда жойлашган ширкатга сотганидан сўнг бошланган эди.

Прокурорлар Долче ва Габбанани солиқ тўламаслик учун ўз брендини сотганликда айблашган.
XS
SM
MD
LG