Линклар

logo-print

Жон Керри Ҳамид Карзайни овунтиришга уринмоқда


Қатар расмийлари Толибон ваколатхонасидан пешлавҳани олиб ташлашни буюрди.

Қатар расмийлари Толибон ваколатхонасидан пешлавҳани олиб ташлашни буюрди.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри, Толибон ҳаракати билан олиб борилаётган тинчлик музокараларини изидан чиқараёзган можарони ҳал қилиш уриниши ўлароқ, Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай билан телефон орқали суҳбатлашди.

Чоршанба куни президент Карзай Толибон билан АҚШ етакчилигида олиб борилаётган музокараларни бойкот қилиши ҳамда 2014 йилдан кейин АҚШ-Афғонистон муносабатларига доир сўзлашувларни тўхтатишини эълон қилди.

Карзайнинг бу баёнотига Толибон ҳаракати сешанба куни Қатарда ваколатхона очиб, уни “Афғонистон Исломий Амирлиги ваколатхонаси” дея аташи сабаб бўлди. Толиблар 1996-2001 йилларда ҳокимиятдалиги пайтда мамлакатни шундай аташган.

Карзай тинчлик музокаралари тўлалигича расмий Кобул томонидан олиб борилишини талаб қилди.

Қатар расмийлари Толибон ваколатхонасидан пешлавҳани олиб ташлашни буюрди. АҚШ расмийлари музокаралар яқин кунлар ичида қайта бошланиши мумкинлигини айтишмоқда.
XS
SM
MD
LG