Линклар

logo-print

Ўзбек чегарачилари қирғиз фуқаросини отиб ўлдирди


Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида бу каби кўнгилсиз ҳодисалар тез-тез содир бўлади.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида бу каби кўнгилсиз ҳодисалар тез-тез содир бўлади.

Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон фуқаросини отиб ўлдирди. Пайшанбага ўтар кечаси Ҳайдаркон чегара пости яқинида содир бўлган ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум қолмоқда.

Қирғизистон чегара хизмати вакилларига кўра, отиб ўлдирилган 37 ёшли қирғизистонлик Қадамжой тумани турғуни бўлган.

Ҳалок бўлган қирғизистонликнинг 200га яқин қариндоши ва яқини Ўш-Боткен йўлини тўсиб қўйиб, қирғиз расмийларидан ҳодисани синчковлик билан тергов қилиш ва Ўзбекистон билан чегара чизиғини аниқлаб олишни талаб қилди.

Ўзбекистон томони ҳодисани изоҳлаганича йўқ. Бугун, 20 июн куни ушбу воқеа юзасидан Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара хизматлари вакилларининг учрашиши кутилмоқда.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида бу каби кўнгилсиз ҳодисалар тез-тез содир бўлади. Бунга одатда икки томон фуқаролари томонидан қорамолнинг ўғирланиши сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG