Линклар

Ўзбекистон одам савдоси бўйича ҳам “ëмонларнинг ëмони” деб топилди


АҚШ Давлат департаменти ҳукумат томонидан пахта даласида мажбуран ишлатилаëтган Ўзбекистон болаларини замонавий қуллик қурбонлари дея атади.

АҚШ Давлат департаменти ҳукумат томонидан пахта даласида мажбуран ишлатилаëтган Ўзбекистон болаларини замонавий қуллик қурбонлари дея атади.

АҚШ Давлат департаменти дунëдаги одам савдоси вазиятига оид эълон қилган сўнгги ҳисоботда бу борадаги энг ëмон аҳвол Ўзбекистон ва Россияда деган хулосага келинди. Ҳисоботда Тошкентнинг ҳар йил пахта мавсумида миллионлаб каттаю кичикни пахта даласига мажбуран ҳайдаши ҳукумат уюштираëтган замонавий қуллик деб баҳоланди.

АҚШ Давлат департаментининг одам савдосига оид йиллик ҳисоботида дунëдаги энг ëмон вазият Ўзбекистон¸ Россия ва Эронда деб топилди ва бу давлат ҳукуматлари мазкур муаммони ҳал этишга етарлича эътибор бермаëтганликда айбланди.

Бундай хулосанинг бевосита оқибати сифатида¸ АҚШ Конгресси одам савдосига қарши кураш учун бу мамлакатларга ажратаëтган хорижий ëрдам дастурларини бундан сўнг бермай қўйиши мумкин.

- Биз бу ҳисоботни бошқалар устидан ҳукм чиқариш учун қилмаяпмиз. Бу ишдан мақсад¸ агар одам савдоси муаммосига қарши ҳаммамиз биргаликда курашмас эканмиз¸ вазиятни ўзгартира олмаслигимизни англаш ва англатишдир¸ деди мазкур ҳисоботни тақдим этган АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

Керрининг таъкидича¸ одам савдосига қарши кураш учун масъулият биринчи навбатда ҳукуматлар зиммасида ва ҳозирча дунëнинг бирор давлати бу борада етарлича иш олиб бормаëтир. Шундай бўлса-да¸ ҳисоботда бу борада етарлича иш қилмаëтган ҳукуматлар билан ўз аҳолисини қулликка мажбурлаëтган режимлар ўртасидаги тавофут қайд этилади ва Ўзбекистон айнан сўнгги таснифдаги давлатлар рўйхатига кирилди.

Ўзбекистоннинг одам савдоси бўйича АҚШ халқаро ҳисоботида энг қуйи ўринга қўйилишининг асосий сабаби¸ мамлакат ҳукумати томонидан миллионлаб боланинг ўқиш ўрнига пахта далаларига мажбуран ҳайдалаëтганидир. Болалар баробарида¸ давлат ишчи ва хизматчиларининг муттасил мажбурий меҳнатга зўрланиши¸ АҚШ томонидан “иш кучи контрабандаси” ва замонавий қуллик сифатида қайд этилган ва шу боис¸ одам савдосига оид ҳисобот марказига қўйилган.

“Ўзбекистонда мамлакат ичкарисидаги ишчи кучини ҳар йил пахта мавсумида мажбуран теримга жалб қилиш одат тусига кирган ва ҳукумат томонидан уюштириб келинаëтган бундай мажбурий меҳнат қурбонлари катталар баробарида болалар ҳамдир”¸ дейилади ҳисоботда жумладан.

Мустақил халқаро ташкилотлар ҳисобича¸ ҳар йили Ўзбекистонда 2 миллиондан ошиқ вояга етмаган бола мажбуран пахтага чиқарилади ва ўта оғиқ шароитларда меҳнат қилишга мажбурланади. Бу мажбурлаш ортидаги асосий куч эса ҳукумат ҳисобланади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG