Линклар

logo-print

Россия АҚШнинг одам савдосига оид ҳисоботидан норози


Расмий Москва АҚШ Россияга одам савдосига қарши кураш бўйича энг паст баҳо бериши ортидан ўзига нисбатан санкциялар қўлланиши мумкминлигидан “хафсаласи пир” бўлганини билдирди.

Чоршанба куни АҚШ Давлат департаменти эълон қилган ҳисоботда Россия, Ўзбекистон ва Эрон одам савдосига доир муаммоларни ҳал қилиш бўйича айтарли чора кўрмаётгани ва бунга оид конкрет режалари йўқлиги қайд этилади.

Ҳисоботда Россияда бир миллион одам “мажбуран” ишлатилатилаётгани, жумладан одамларнинг ҳужжатлари олиб қўйилиши, хизмат ҳақлари тўланмаслиги, жисмоний босим остида ва абгор яшаш шароитида қолаётгани каби ҳолатлар келтирилган.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг инсон ҳуқуқлари бўйича мутасаддиси Константин Долгов пайшанба куни қилган чиқишида ҳисоботни сиёсий ва “нохолис” дея атади.

Ўзбекистоннинг одам савдоси бўйича АҚШ ҳисоботида энг қуйи ўринга қўйилишига асосий сабаб сифатида¸ мамлакат ҳукумати томонидан миллионлаб боланинг ўқиш ўрнига пахта далаларига мажбуран ҳайдалаëтгани келтирилган. Болалар баробарида¸ давлат ишчи ва хизматчиларининг муттасил мажбурий меҳнатга зўрланиши¸ АҚШ томонидан “иш кучи контрабандаси” ва замонавий қуллик сифатида қайд этилган ва шу боис¸ одам савдосига оид ҳисобот марказига қўйилган.
XS
SM
MD
LG