Линклар

Қирғиз парламенти АҚШ ҳарбий базасини ёпиш муддатини белгилади


Бишкек яқинидаги Манас аэропортида жойлашган база Афғонистондаги НАТО қўшини учун транзит нуқта сифатида хизмат қилади.

Бишкек яқинидаги Манас аэропортида жойлашган база Афғонистондаги НАТО қўшини учун транзит нуқта сифатида хизмат қилади.

Қирғизистон парламенти Манас халқаро аэропортида жойлашган НАТО Транзит марказини ёпиш муҳлатини белгилади.

Парламент вакиллари марказни тузишга доир АҚШ-Қирғизистон келишувини 2014 йилнинг 11 июл куни тугатишга овоз берди.

Қонунга кўра, Қирғизистон расмийлари Қўшма Штатларни марказни ёпиш ҳақида 180 кун аввалроқ расман огоҳлантириши керак.

Пайшанба куни қабул қилинган қарор қонун кучига кириши учун уни Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев имзолаши керак. Унда айтилишича, Манас ҳаво базасини ёпиш билан боғлиқ барча техникавий масалалар 2014 йилн январ ойи ўрталаригача ҳал қилиниши лозим.

Бишкек яқинидаги Манас аэропортида жойлашган база Афғонистондаги НАТО қўшини учун транзит нуқта сифатида хизмат қилади. У ерда мингга яқин АҚШ ҳарбийси ва бир нечта ёқилғи ташувчи ҳарбий самолёт жойлашган. Мазкур база 2001 йилда ташкил қилинган ва 2009 йилнинг июнида келишув муҳлати беш йилга узайтирилган эди.
XS
SM
MD
LG