Линклар

logo-print
Ташкилотга кўра, ўтган йилни ўзида 7 миллиондан зиёд одам қочқинликка юз тутган.

Одамларни уйидан бош олиб кетишига асосий сабаблардан бири уруш бўлиб қолмоқда.

БМТ Қочқинлар иши бўйича Олий комиссарлиги ҳисоботида айтилишича, дунёдаги қарийб 45 миллионлик қочқинлар армиясининг ярмидан кўпи Афғонистон, Самали, Ироқ, Сурия ва Судан каби уруш бўлаётган мамлакатлар фуқароларидир.

Ҳисоботда бу йил мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган Сурия аҳолиси инобатга олинмаган.

Дунёдаги энг кўп қочқин 30 йилдан буён уруш давом этаётган Афғонистон ҳиссасига тўғри келмоқда.

Дунёда ҳар тўрт қочқиннинг бири афғондир. Уларнинг 95 фоизи Покистон ва Эрондан бошпана топишган.

Ҳисоботда айтилишича, қочоқларнинг саксон фоизидан кўпини Покистон, Эрон, Иордания, Туркия каби ривожланаётган мамлакатлар қабул қилади.

Қочоқларни қабул қилиш бўйича 2012 йилда 1,6 миллион қочқин билан Покистон пешқадамлик қилмоқда.

Иккинчи ўринда Эрон, учинчи ўринда эса Германия қайд этилган.

БМТ Қочқинлар иши бўйича Олий комиссарлиги маълумотларига кўра, суриялик қочқинлар сони ҳозирда бир миллиондан ортади. Уларни Туркия, Иордания, Ливан каби мамлакатлар қабул қилиб олган.

Сўнгги йилларда Европа давлатларига бошпана сўраб мурожаат қилган ўзбекистонликлар сони ҳам кўпайди.

БМТ Қочқинлар иши бўйича Олий комиссарлиги маълумотларига кўра, йилига юзлаб ўзбекистонлик Европанинг ривожланган мамлакатларидан бошпана сўрайди.

Хориждан бошпана истаётган ўзбекистонликларни кўпчилиги диний ва сиёсий қарашлари учун ўз юртида таъқибга учраган фуқаролардир.

Шунингдек, Ўзбекистон ўз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошира олмаган ёхуд яхши ҳаёт излаб мамлакатни тарк этаётганлар ҳам анча.

Ўзбекистон мустақилик йилларида кўплаб, шоир ва ёзувчилар, журналистлар ҳам Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлдилар.
XS
SM
MD
LG