Линклар

logo-print

ҲРУ: Ўзбекистон рейтинги пасайгани мажбуран ишлатилаётган ўзбекларга далдадир


Ҳисоботда Ўзбекистонда эркаклар, аёллар ва болалар мажбурий меҳнатга жалб қилинаётгани алоҳида қайд этилган.

Ҳисоботда Ўзбекистонда эркаклар, аёллар ва болалар мажбурий меҳнатга жалб қилинаётгани алоҳида қайд этилган.

Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти Қўшма Штатлар Ўзбекистонни одам савдосига қарши кураш рейтингида энг қуйи ўиринга қўйганини олқишлади.

“Қўшма Штатлар ҳукуматининг Ўзбекистоннинг мажбурий ва болалар меҳнатидан фойдаланаётганини инобатга олиб, бу мамлакатнинг одам савдосига оид рейтингини пасайтиргани пахта далаларида мажбуран меҳнат қилаётган миллионлаб ўзбекистонликларга далда муждасини юборади”, дейилади ҲРУ баёнотида.

19 июн куни АҚШ Давлат департаменти эълон қилган дунё бўйлаб одам савдоси бўйича йиллик ҳисоботи рейтингида Ўзбекистон энг қуйи ўринни эгаллади.

Ҳисоботда Ўзбекистон ҳукумати одам савдосига қарши курашда етарлича чоралар кўрмаётгани, жумладан, мамлакатда эркаклар, аёллар ва болалар мажбурий меҳнатга жалб қилинаётгани ҳамда аёллар ва болалар сексуал қулликка тортилаётгани қайд этилган.

ҲРУ ташкилотининг Марказий Осиё дастурлари бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов “АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистонни меҳнат ҳуқуқларини жиддий тарзда бузаётган мамлакатлар қаторига қўшиш қарори тўғридир”, дея таъкидлади.

Ўзбекистоннинг рейтингда энг қуйи тоифага туширилгани кейинги йилларда бу мамлакатнинг мажбури меҳнатдан фойдаланиш амалиёти учун жавобгарликка тортиш бўйича амалга оширилган уринишларнинг энг самаралисидир, дея баён қилди халқаро ташкилоти.
XS
SM
MD
LG