Линклар

logo-print
Афғонистон ва Покистоннинг БМТдаги элчилари Хавфсизлик кенгашида икки давлат чегарасидаги исломчи экстремистлар амалиётлари борасида баҳслашди.

Афғонистоннинг БМТдаги элчиси Зоҳир Танин пайшанба куни Хавфсизлик кенгашида чиқиш қилар экан, қўйидагиларни айтди: “Террористлар пана топган жойлар Покистонда ҳали ҳам бор ва айримлар терроризмдан ташқи сиёсат қуроли сифатида фойдаланмоқда”.

Бунга жавобан Покистоннинг БМТдаги элчиси Масуд Хон “террористлар ҳар икки тарафда борлигини” ва Покистонда амалга оширилаётган террор ҳужумларларининг кўплари Афғонистонда тайёрланишини айтди.

Икки мамлакат элчилари ўртасидаги баҳсга Покистон тарафи Афғонистон Толибонининг АҚШ билан тинчлик музокараларини бошлашидаги ўз роли ҳақида айтгани сабаб ўлди.

Аввалроқ Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Толибоннинг Қатарда ваколатхонасини очиши ва уни “Афғонистон Исломий Амирлиги ваколатхонаси” дея аташини кескин танқид қилган эди.

Толиблар 1996-2001 йилларда ҳокимиятдалиги пайтда мамлакатни шундай аташган.
XS
SM
MD
LG