Линклар

logo-print
Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича олий комиссари Кетрин Эштон пайшанба куни Косово ва Сербия Бош вазирлари билан навбатдаги учрашувни ўтказди.

Учрашувда ўзаро муносабатларни нормаллаштириш тўгрисида жорий йилнинг апрел ойида қабул қилинган келишувни амалга тадбиқ этиш масалалари муҳокама этилди.

Келишув шартларини амалга ошириш Белград ва Приштина учун ЕИ билан яқин алоқалар ўрнатишда муҳим аҳамият касб этади.

Шунга қарамасдан, қатор масалалар бўйича музокаралар, жумладан, телекоммуникация ва энергетика соҳаларидаги сўзлашувлар боши берк кўчага кириб қолгани айтилмоқда.

ЕИ раҳбарларининг келаси ҳафта ўтадиган саммитида Косово ва Сербия ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича келишувни амалга оширишга қаратилган ҳаракатларга баҳо берилиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG