Линклар

logo-print
Испаниянинг “Барселона” футбол клуби ҳужумчиси Лионел Месси ва унинг отаси Хорхега нисбатан солиқ тўламаганлик бўйича расман айблов эълон қилинди.

Хабарларга кўра, футболчи отаси билан 17 сентябр куни ўтадиган суд маҳкамасига гувоҳлик бериш учун келиши керак.

Аргентиналик футболчи 2006-2009 йилларда солиқ декларациясини нотўғри тўлдирганликда ва 4 миллион еврони солиқ идорасига тўламаганликда айбланмоқда.

25 ёшли Мессининг ўзи бу айбловларни рад этди.

Лионел Месси 2004 йилдан бери Испаниянинг “Барселона” футбол клубида фаолият юритиб келади. У сўнгги 4 йил давомида қаторасига йилнинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган.

Форбс журналига кўра, Месси йилига 41 миллион доллардан кўпроқ даромад топади.
XS
SM
MD
LG