Линклар

Смартфон фойдаланувчилари орасида таниқли бўлган Istagram дастурида энди нафақат фото, балки видео файлларни ҳам юкласа бўлади.

Istagram 15 сониягача бўлган видеоларни ёза олиши ва видеоларга 13 та филтр ёрдамида ишлов бера олиши айтилмоқда.

Кузатувчиларга кўра, Istagram дастурига видео-функциясининг киритилиши Twitter микроблогига қарашли Vine видео-платформасининг машҳурлашиб бораётгани сабаб бўлган.

Istagram хизмати 2010 йилнинг октябр ойида ишга туширилган эди. 2012 йилда Faceook ширкати хизматни 1 миллиард долларга сотиб олган.
XS
SM
MD
LG