Линклар

Бразилиядаги аксилҳукумат намойишларда бир киши ҳалок бўлди


Йўлкира ҳақларининг оширилиши туртки бўлган норозиликлар ҳукуматдаги коррупцияга қарши халқ ҳаракатига айланиб кетди.

Йўлкира ҳақларининг оширилиши туртки бўлган норозиликлар ҳукуматдаги коррупцияга қарши халқ ҳаракатига айланиб кетди.

Бразилияда юз минглаб одам иштирокидаги аксилҳукумат намойишлари пайтида бир киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

Пайшанба куни Сан Паоло штатидаги намойиш пайтида машина оломонга келиб урилгани натижасида бир эркак ҳалк бўлган.

Рио де Жанейрода полиция норозиларга қарши кўз ёшини оқизувчи газ ва елим ўқларни қўллади.

Пойтахт Бразилиада хавфсизлик кучлари мамлакат ташқи ишлар вазирлиги биносига бостириб киришга уринган норозилар билан тўқнаш келди.

Бразилия Президенти Дилма Руссеф жума куни ҳукуматни фавқулодда мажлисга чақирди.

Йўлкира ҳақларининг оширилиши туртки бўлган норозиликлар ҳукуматдаги коррупцияга қарши халқ ҳаракатига айланиб кетди. Аксилҳукумат ҳаракат иштирокчилари футбол бўйича 2014 йилги жаҳон чемипионлиги бразилияликларга қимматга тушаётганига ҳам эътироз билдирмоқда. Намойишчилар таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига кўпроқ маблағ ишлатилишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG