Линклар

Анқара Туркиянинг ЕИга қўшилишига қарши чиқаётган Германияни танқид қилди


Германия Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилишига доир музокараларга блок қўйгани ҳақидаги хабарлар ортидан расмий Анқара Германия Канцлери Ангела Меркелни танқид қилди.

Туркиянинг Европа Иттифоқи масалалари бўйича вазири Эгемон Бағиш Меркелни сентябр ойидаги сайловда қайта сайланиш мақсадида Туркиянинг ЕИга қўшилиш уринишларини “сисий восита” сифатида ишлатаётганликда айблади.

Дипломатларга кўра, Германия пайшанба куни Туркиянинг ЕИга қўшилишига доир навбатдаги музокаралар бошланишига блок қўйган. ЕИ вакиллари Туркия расмийлари билан келаси ҳафта учрашиши кутилаётган эди.

Германия ҳукумати Туркияда икки ҳафта давом этган аксилҳукумат намойишларининг куч билан бостирилганини танқид остига олган эди. Меркел етакчилигидаги партиянинг консерватив вакиллари ўз сайловолди кампаниясида Туркиянинг ЕИга қўшилишига қарши эканини айтиб келмоқда.

ЕИга аъзо давлатларнинг аксари Туркиянинг иттифоққа қўшилишига доир музокараларни қўллаб-қувватлайди, лекин Германия ва Франция каби давлатлар бунга қарши чиқиб келади.
XS
SM
MD
LG