Линклар

logo-print

Эштон: Сербия ва Косово “конкрет натижаларга” эришди


Сербия ва Косово бош вазирлари Ивича Дачич ва Хашим Тачи ўртасидаги музокараларга Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича олий комиссари Кэтрин Эштон воситачилик қилди.

Сербия ва Косово бош вазирлари Ивича Дачич ва Хашим Тачи ўртасидаги музокараларга Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича олий комиссари Кэтрин Эштон воситачилик қилди.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича олий комиссари Кэтрин Эштон Сербия ва Косово ўзаро муносабатларни нормаллаштириш бўйича “конкрет натижаларга” эришди, дея баён қилди.

Эштон бу ҳақда жума куни Сербия ва Косово бош вазирлари Ивича Дачич ва Хашим Тачилар билан учрашувдан кейин гапирди.

Мазкур учрашув 28 июн кунига белгиланган ЕИ етакчилари саммити олдидан ўтказилди. Европа етакчилари Сербияни ЕИга қабул қилиш жараёни ҳамда Косовонинг иттифоққа қўшилишига доир музокараларни бошлаш учун икки томон ўртасида етарли муросага эришилганми, йўқми, деган масалани муҳокама қилишади.

Эштоннинг айтишича, бош вазирлар қатор масалалар, жумладан адлия, полиция ва муниципал сайловларга доир масалалар бўйича келишиб олган.

Сербия ва Косово апрел ойида имзолгана келишувга кўра, асосан этник серблар яшайдиган Косово шимолида ва Косовонинг этник Албанлар томонидан бошқариладиган марказий ҳукумати ўртасидаги ҳокимиятни бўлишиб олиши кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG