Линклар

logo-print

Ўзбекистонда 5000 сўмлик пул жорий қилинди


Озодликнинг WhatsApp тармоғидаги муштарийлари янги банкнотанинг тасдиқланган намунаси расмини ҳам жўнатишди.

Озодликнинг WhatsApp тармоғидаги муштарийлари янги банкнотанинг тасдиқланган намунаси расмини ҳам жўнатишди.

Ўзбекистон Марказий банки 5000 сўмлик банкнотани жорий қилди. Қадри Марказий банк курси бўйича 2,4 АҚШ долларига (қора бозор курси бўйича 1,8 долларга) тенг банкнотани жорий қилиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Олий мажлиси Сенати томонидан тасдиқланди.


Озодлик радиосига WhatsApp тармоғи орқали юборилган ҳужжат нусхасига кўра, 5000 сўмлик купюрани жорий қилиш таклифини сенатга Марказий банк киритган. 2013 йил 18 июн куни сенат раиси Илгизар Собиров имзолаган қарорда айтилишича, янги банкнота Ўзбекистон Республикасининг “Марказий банк тўғрисида”ги қонуннинг 33 моддасига асосан қабул қилинмоқда.

Янги 5000 сумлик купюра

Янги 5000 сумлик купюра



Озодликнинг WhatsApp тармоғидаги муштарийлари янги банкнотанинг тасдиқланган намунаси расмини ҳам жўнатишди.

Сенат қарорида 5000 сўмлик банкнотани жорий қилиш эҳтиёжи изоҳланмаган келтирилмаган, лекин ўзбек сўмининг ўта қадрсизлигидан келиб чиқадиган ноқулайликлар ўзбекистонликлар эътирозларига сабаб бўлиб келади.

Ўзбек миллий валютаси - сўм 1994 йилнинг 1 июл куни жорий қилинган. Ўшанда 1 АҚШ доллари 6 сўмга тўғри келган. Орадан ўтган 19 йил ичида ўзбек сўми, Марказий банк курси билан ҳисоблаганда, қарийб 350 баробар, қора бозор курси билан, 455 баробарга қадрсизланди.

Охирги марта янги купюра 2001 йилда жорий қилинган. 12 йидан бери амалда бўлган энг йирик 1000 сўмлик банкнота ярим АҚШ долларига ҳам тўғри келмаган.

100 АҚШ доллари Марказий банк курси бўйича айирбошланса камида икки пачка, қора курс бўйича эса, уч пачка 1000 сўмликни чўнтакка солишга тўғри келган.

Янги жорий қилинган 5000 сўмлик банкнотанинг қадри Марказий банк курси бўйича 2,4 АҚШ долларига, қора бозор курси бўйича 1,8 долларга тенгдир.

Қиёслаш учун, қўшни Қирғизистонда ҳам энг йирик банкнота 5000 сомликдир. Лекин унинг қадри 100 АҚШ долларидан ортиқроққа тўғри келади. Қозоғистоннинг энг йирик 10000 сўмлик банкнотаси 66 АҚШ доллари туради. Тожикистоннинг энг йирик пули 100 сомоний 20 АҚШ долларидан қимматроқ. Туркманистонда муомаладаги энг йирик 100 манат 35 АҚШ долларига тенгдир.

Ўзбек сўми жорий қилинганидан бери камида 350 баробарга қадрсизланиши сабабларидан, мутахассислар, ҳукуматнинг пул-кредит сиёсати ҳамда мамлакат иқтисоди бошқарилувидаги ноқисликларни қайд этишади.

Олий Мажлис Сенатининг қарорида Марказий банкка 5000 сўмлик банкнота муомалага киритилгани ҳамда унинг тавсифи ҳақида оммавий ахборот воситаларида хабар бериш топширилган. Лекин расмий нашрларда бунга оид хабар пайдо бўлганича йўқ.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG