Линклар

Покистонда шиалар масжидига қилинган ҳужумдан камида 13 киши ҳалок бўлди


15 июн куни Кветта шаҳрида шиаларга қарши уюштирилган ҳужумда 25 киши қурбон бўлган эди.

15 июн куни Кветта шаҳрида шиаларга қарши уюштирилган ҳужумда 25 киши қурбон бўлган эди.

Покистон полициясининг маълум қилишича, Пешовар шаҳри чеккасидаги шиаларга қарашли масжид ва мадрасага қилинган худкуш ҳужуми оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлиб, ўнлаб одам жароҳатланган.

Полиция расмийси Жавад Хоннинг айтишича, худкуш жума намозидан кейин мадраса ичида ўзини портлатиб юборган.

Ҳодиса гувоҳларига кўра, худкуш бомбачи масжид ва мадрасага бостириб киришдан аввал хавфсизлик кучларига қарата ўт очган. Портлаш содир бўлган пайтда масжидда 200га яқин одам амри маъруф тинглаб ўтирган бўлган.

Ҳужум учун ҳеч бир гуруҳ масъулиятни ўз зиммасига олганича йўқ. Кейинги йилларда Покистонда озчиликни ташкил қиладиган шиаларга қарши зўравонликлар кўлами ошиб бормоқда.

15 июн куни мамлакат жанубидаги Кветта шаҳрида шиаларга қарши уюштирилган ва 25 кишининг жонига зомин бўлган ҳужум учун суннийларга қарашли Лашкари Жангави экстремист гуруҳи ўз зиммасига олган.
XS
SM
MD
LG