Линклар

logo-print
Ҳиндистон шимолидаги Уттараханд штатида 550 дан зиёд одам тошқин ва кўчки қурбони бўлди. Бу ҳақда штат бош вазири Вижай Бахугуна маълум қилди.

Инсонпарварлик ташкилотлари маълумотларига кўра, бу ерда 5 минг чоғли киши бедарак йўқолган. Улар асосан маҳаллий қадамжоларга келган зиёратчилардир.

Индуизмнинг муқаддас қадамжоси бўлган Кедарнатҳ шаҳри ва унинг атрофи табиий офатдан энг кўп зарар кўргани айтилмоқда.

Тошқин ва кўчки содир бўлган жойларда армия бўлинмалари иштирокида қутқарув-қидирув ишлари олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG