Линклар

Россия Давлат думаси россиялик болаларни бир жинсли оилалар томонидан асраб олинишини тақиқловчи қонун қабул қилди.

Ҳужжатда россиялик фуқаролар учун бола асраб олишни осонлаштирувчи чоралар ҳам кўзда тутилган.

Шунингдек, қонун россиялик етим болаларни бир жинсли никоҳ рухсат этилмиш давлатлардан бўлган бўйдоқ хорижликларга бола асраб олишни маън қилади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланган.

Эндиликда мазкур қонун учун Федерация кенгаши овоз бериши керак, шундан кейин у президент Владимир Путинга имзолаш учун юборилади.

Аввалроқ Путин, агар қонун лойиҳаси парламент томонидан маъқулланса, уни имзолашини билдирган.
XS
SM
MD
LG