Линклар

logo-print

АҚШ: Махфий маълумотларни очиқлаган Сноуденга қарши айблов эълон қилинди


Эдвард Сноуден.

Эдвард Сноуден.

АҚШ федерал прокуратураси бир неча газетага Қўшма штатларда махсус хизматлар томонидан телефон қўнғироқларининг мониторинг қилиниши, электрон хабарларнинг тутилиши ҳамда Ҳонконг ва Хитойда киберамалиётларнинг ўтказилиши ҳақида махфий маълумотларни сиздирган Эдвард Сноуденга қарши айблов эълон қилди.

Компютерлар бўйича мутахассис бўлган ва сўнгги пайтларда АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги билан шартнома асосида ишлаган Сноуден мамлакат мудофаасига дохил маълумотларни қонунга хилоф равишда очиқлаганликда, махфий разведка маълумотларини ошкор қилганликда ва давлат мулкини ўзлаштирганликда айбланмоқда. Бу айбловларнинг ҳар бири учун максимал жазо муддати 10 йилга озодликдан маҳрум қилишни кўзда тутади.

Бу дастлабки айбловлар Сноуден иши бўйича илк расмий қадам бўлиб, бунинг ортидан уни АҚШга экстрадиция қилиш ҳақида расмий талабнома жўнатилиши мумкинлиги чамаланмоқда.

Ҳозир Ҳонконгда экани тахмин қилинаётган Эдвард Сноуден оммавий ахборот воситаларига берган интервюсида махфий маълумотларни газеталарга бергани учун масъулиятни ўз бўйнига олишини айтган. У ўз хатти-ҳаракатларини 2001 йил 11 сентябридан кейин АҚШ махсус хизматлари қанақа катта ваколатларга эга бўлиб олганларини очиқлаш орқали америкаликларнинг кўзини очиш истаги билан изоҳлаган.

Сноуден очиқлаган маълумотлар, айниқса АҚШдаги телефон алоқаси мониторингига дохил маълумотлар мамлакатда хавфсизликни таъминлаш зарурати билан америкаликларнинг шахсий эркинликлари ўртасида мувозанатни қай йўсинда сақлаш борасидаги кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Сноуденга қўйилаётган айбловлар рўйхати тергов давомида яна узайиши мумкинлиги эътибордан соқит қилинмаяпти.
XS
SM
MD
LG