Линклар

Ироқда камида 21 киши ҳалок бўлди


Ироқ полицияси шанба куни мамлакат бўйлаб камида 21 киши ўлдирилгани ҳақида маълумот тарқатди.

Полиция маълумотига кўра, Бағдод яқинидаги Саба ал-Бур қишлоғида жойлашган шиалар масжиди ичида худкуш шахс ўзини портлатгани натижасида 12 киши ҳалок бўлган, камида 25 киши тан жароҳати олган.

Аввалроқ мамлакат шимолида уюштирилган ҳужумларда тўққиз киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилинганди.

Мазкур ҳужумлар учун масъулиятни ҳеч ким зиммасига олгани йўқ.

Сўнгги пайтларда Ироқда шиалар ва суннийлар ўртасида тўқнашувлар кучайиши қабатида зўравонлик хуружлари сезиларли даражада кўпайган. Маълумотларга кўра, ўтган ойда мамлакат ҳудудида мингдан зиёд киши ўлдирилган. Суннийлар шиа мазҳабига мансуб Нури ал-Маликий бошчилигидаги ҳукуматни ўз ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилганликда айбламоқдалар.
XS
SM
MD
LG