Линклар

Керри: Толибоннинг Доҳадаги офиси ёпилиши мумкин


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

Агар толиблар яқин келажакда Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши бўйича музокараларни давом эттиришни истамасалар, уларнинг Қатар пойтахти Доҳадаги ваколатхонаси ёпилиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Жон Керри Қатарга қилган сафари чоғида билдирди.

Унинг айтишича, бу музокаралар бўйича ҳозирча аниқ бир тўхтамга келинмаган.

Маълумотларга кўра, АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Жеймс Доббин ҳам толиблар билан учрашиш учун Доҳага келган.

Куни кеча Вашингтон Афғонистондаги вазиятни сиёсий жиҳатдан изга солиш учун Толибон ваколатхонаси очилган Қатарда толиблар билан бевосита музокара бошлаш ниятини билдирганди.

АҚШнинг бу ташаббуси Афғонистон президенти Ҳамид Карзайда норозилик уйғотган. Карзай мамлакатда тинчлик ўрнатиш бўйича музокаралар Афғонистон ҳукумати раҳбарлигида олиб борилиши лозимлигини билдирган.
XS
SM
MD
LG