Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:56

Покистонда қуроллилар ҳужумидан бир россиялик, беш украиналик ҳалок бўлди


Покистон шимолида якшанбага ўтар кечаси қуролланган гуруҳ меҳмонхонага ҳужум қилди.

Ҳужум оқибатида 9 нафар хорижлик сайёҳ ва уларнинг покистонлик таржимони ҳалок бўлди.

Ҳодиса Покистоннинг Қашмир ва Хитойга яқин Гилгит-Болтистон тоғли минтақасида рўй берди.

Хабарларга кўра, жанггарилар ҳужумидан ҳалок бўлганларнинг бири россиялик, беш нафари украиналик ва уч нафари хитойлик сайёҳлар бўлган.

Ҳужумга жавобгарликни “Жундуллоҳ” исломий гуруҳи зиммасига олди.

Аввалроқ, мазкур гуруҳ Покистон шимолида шиа гуруҳларига қилинган бир қатор ҳужумларга ҳам масъул эканини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG