Линклар

АҚШдаги агентликлар мунтазам равишда хусусий телефон ва интернет маълумотларини йиғиб келганини ошкор қилган Эдвард Сноуден Ҳонг Конгдан "Аэрофлот" шикартининг учқичида Москвага келди.

Сноуден минган учқич маҳаллий вақт билан 17.14да Москва аэропортига қўнди.

Хитойда чиқадиган "South China Morning Post" газетасининг ёзишича, АҚШ Марказий разведка ҳизмати собиқ ходими Эдвард Сноуден учун Москва сўнгги манзил эмас. У Эквадор ёки Исландияга кетиш орзусида. Айни пайтда Сноуден Кубага кетиши мумкин деган хабарлар ҳам бор.

Аввалроқ, Қўшма Штатлар Ҳонг Конгдан Эдуард Сноуденни зудликда экстрадиция қилишни сўраганди.

Миллий Хавфсизлик Агентлигининг собиқ таҳлилчиси Эдуард Сноуден АҚШда айғоқчилик ва ҳукумат мулкини ўғирлашда айбланмоқда.

Ҳар бир модда учун у максимум 10 йилга қамалиши мумкин. Сноуден ўтган ой фуқароларнинг телефон ва интернетдаги ёзишмаларини текширадиган дастурни оммага ошкор қилиши ортидан Ҳонг Конгга қочганди.
XS
SM
MD
LG