Линклар

Ўзбекистон Ёшлар миллий терма жамоаси Туркияда ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинлари доирасида бугун Янги Зеландия жамосини 3:0 ҳисобида енгди.

Мусобоқа "Bursa Ataturk Stadium" ўйингоҳида бўлиб ўтди. Учрашувни 11-дақиқасида Аббосбек Махсталиев рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.

Ўзбекистон Ёшлар миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игор Сергеев ўйиннинг 54-дақиқасида ҳисобни 2:0га етказди.

Ўйиннинг 66-дақиқасида ўзбекистонлик Диёрбек Туропов рақиб дарвозасига учинчи голни киритди.

"F" гуруҳида тўп сураётган Ўзбекистон кейинги босқичга чиқиш учун Янги Зеландиядан ташқари Хорватия ва Уругвай билан ҳам куч синашади.

Ўзбекистоннинг гуруҳдошлари Хорватия ва Уругвай ўртасидаги ўйин бир неча дақиқалардан сўнг бошланиши кутиляпти.

Ўзбекистон Ёшлар миллий терма жамоаси 2011 йилги Мексикадаги сўнгги жаҳон чемпионатида чорак финалга чиққан, лекин айнан Уругвай жамосига ютқазиб, ярим финалга чиқа олмаган эди.
XS
SM
MD
LG